Англияда Суперкубок баҳси, «Рома» мавсумни Римда бошлайди. Кучли бешлик чемпионатлари қачон старт олади?
Пайшанба, 05 Август
15658

Евро-2020 ва Америка кубоги-2021дан кейин мана энди Токио-2020 Олимпиадаси ҳам якунига етмоқда. Ҳар тўрт йилда бир ўтадиган мусобақалар якунлангач эса кўҳна қитъада кучли бешлик чемпионатлари старт олади. Одатдагидек элиталар орасида Франция чемпионати ушбу ҳафтада биринчилардан бўлиб старт олса, кейинги ҳафталардан барча интиқлик билан кутаётган Англия, Испания, Германия ва Италияда чемпионат баҳслари бошланади.

Франция чемпионати: Суперкубокда «Лилль» «ПСЖ»дан устун келди, чемпионат 6 августдан старт олади

Франция чемпионати стартидан бир ҳафта аввал ўтказилган Суперкубок баҳсида амалдаги чемпион «Лилль» «ПСЖ»ни мағлуб этиб, янги мавсумда ҳам чемпионликни осонлик билан топшириб қўймоқчи эмаслигини кўрсатиб қўйди.

Чемпионат 1-тур ўйинлари 6 август, жума кунги «Монако» - «Нант» баҳси билан старт олади. «ПСЖ» ва «Лион» шанба куни ўз ўйинини ўтказса, қолган 7та ўйин, шу жумладан «Лилль» ҳам якшанба куни майдонга тушади.

Франция. 1-тур

6 август (жума)

23:55. Монако - Нант  

7 август (шанба)

20:00. Лион - Брест

23:55. Труа - ПСЖ

8 август (якшанба)

16:00. Ренн - Ланс

18:00. Бордо - Клермон

18:00. Ницца - Реймс

18:00. Сент-Этьен - Лорьян

18:00. Страсбур - Анже

20:00. Метц - Лилль

23:45. Монпелье - Марсель

Англия: Суперкубок 7 август куни ўтади, АПЛ 13 августда бошланади

Туманли Албионда янги футбол мавсуми одатдагидек Суперкубок баҳси билан бошланади. 7 август, шанба куни амалдаги чемпион «Манчестер Сити» «Уэмбли»да Англия кубоги соҳиби «Лестер»га қарши саф тортади.

Англия Суперкубоги.

7 август (шанба)

21:15. Лестер – Манчестер Сити

13 август, жума куни эса дебютант «Брентфорд» ва «Арсенал» учрашуви билан Англия Премьер-лигаси-2021/22 йилги мавсуми старт олади.

14 август куни «Манчестер Юнайтед» мухлислари қаршисида «Лидс»ни қабул қилса, «Лестер», «Ливерпуль», «Челси» иштирокидаги баҳслар ҳам шанба кунги ўйинлар рўйхатидан жой олган.

Турнинг марказий ўйини 15 август, якшанба куни ўтказилиб «Тоттенҳэм» Лондонда «Манчестер Сити»ни қабул қилади.    

АПЛ. 1-тур.

13 август (жума)

23:55. Брентфорд - Арсенал

14 август (шанба)

16:30. Манчестер Юнайтед – Лидс  

19:00. Бёрнли – Брайтон  

19:00. Лестер – Вулверҳемптон  

19:00. Уотфорд – Астон Вилла

19:00. Челси – Кристал Пэлас

19:00. Эвертон – Саутҳэмптон  

21:30. Норвич – Ливерпуль  

15 август (якшанба)

18:00. Ньюкасл – Вест Ҳэм

20:30. Тоттенҳэм – Манчестер Сити  

Испания: Ла Лигага 13 август куни старт берилади

Испанияда ҳам янги мавсум Англия билан бир вақтда бошланади. 13 август, жума кунги «Валенсия» – «Хетафе» ўйини билан Ла Лига 1-турига старт берилади. Карло Анчелотти «Реал»даги дебютини 14 август куни «Алавес»га қарши баҳсда ўтказса, «Барселона» 15 август, якшанба куни «Камп Ноу»да «Реал Сосьедад»ни қабул қилади. Турнинг сўнгги икки ўйини душанба кунига белгиланган.

Ла Лига. 1-тур

13 август (жума)

23:55. Валенсия – Хетафе

14 август (шанба)

20:00. Осасуна – Эспаньол

22:30. Кадис – Леванте

22:30. Мальорка – Бетис

01:00. Алавес – Реал Мадрид

15 август (якшанба)

20:30. Сельта – Атлетико М

23:00. Барселона – Реал Сосьедад

01:15. Севилья – Райо Вальекано

16 август (душанба)

23:00. Вильярреал – Гранада 

01:00. Эльче – Атлетик Б        

Германия: Бундеслига 13 августда бошланади, Суперкубок 17 август куни ўтади

Англия ва Испания чемпионатлари қаторида Германия Бундеслигаси ҳам 13 август куни старт олади. Шу куни амалдаги чемпион «Бавария» Менхенгладбахда «Боруссия» меҳмони бўлади. Турнинг қолган баҳслари 14-15 август куни ўтади.

Германия Суперкубоги учун ўйин эса 17 август, сешанба куни «Боруссия» Дортмунд ва «Бавария» ўртасида кечади.

Бундеслига. 1-тур

13 август (жума)

23:30. Боруссия М – Бавария

14 август (шанба)

18:30. Унион – Байер

18:30. Аугсбург – Хоффенхайм

18:30. Арминия – Фрайбург

18:30. Вольфсбург – Бохум

18:30. Штутгарт – Гройтер

21:30. Боруссия Д – Айнтрахт

15 август (якшанба)

18:30. Майнц – Лейпциг

20:30. Кельн – Герта

Италия: А Серия 21 августда старт олади, «Рома» 22 август куни ўйнайди

Ўзбекистонлик мухлислар ўзгача интиқлик билан кутаётган Италия А Серияси кучли бешлик чемпионатлари орасида охирги бўлиб бошланади. 21 август куни амалдаги чемпион «Интер» Шомуродовнинг собиқ клуби «Женоа»ни қабул қилса, Элдорнинг ҳозирги клуби «Рома» 22 август куни Римда «Фиорентина»ни қабул қилади. «Ювентус», «Наполи» ҳам ўз ўйинларини шу куни ўтказса, «Милан» иштирокидаги баҳс душанба куни ўтказилиб, тур доирасидаги ўйинларга якун ясайди.

А Серия. 1-тур.

21 август (шанба)

21:30. Интер М – Женоа

21:30. Верона – Сассуоло

23:45. Торино – Аталанта

23:45. Эмполи – Лацио

 22 август (якшанба)

21:30. Удинезе – Ювентус 

21:30. Болонья – Салернитана 

23:45. Наполи – Венеция 

23:45. Рома – Фиорентина

23 август (душанба) 

21:30. Кальяри – Специя

23:45. Сампдория – Милан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар