Токио-2020. Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев муросасиз баҳсда россиялик жаҳон чемпионига ютқазди 
Чоршанба, 04 Август
3300

Токио олимпиадасида эркин кураш спорт турида чоракфинал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

-57 кг вазнда ўзбекистонлик Ғуломжон Абдуллаев россиялик 2 карра жаҳон чемпиони Завур Угуевга қарши гиламга чиқди. Муросасиз беллашувда 6:6 ҳисоби қайд этилди ва россиялик курашчи сўнгги очколарни олгани эвазига яримфиналга йўл олди.

Угуев финалгача етиб борса, Абдуллаевда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар