Токио-2020. Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев чоракфиналда, Жавраил Шапиевда мағлубият
Чоршанба, 04 Август
5076

Токио олимпиадасида эркин кураш баҳслари ҳам бошланди. 

-86 кг вазнда ўзбекистонлик Жавраил Шапиев илк босқичда Олимпиада ва жаҳон чемпиони — эронлик Ҳасан Язданийчаратийга 2:11 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди Шапиев рақибининг финалга чиқишига умид қилади. Шундагина бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлади.

-57 кг вазнда Ғуломжон Абдуллаев эса хитойлик Минг Ҳу Люга қарши гиламга чиқиб, 10:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва чоракфиналга йўл олди. Абдуллаев кейинги босқичда америкалик ва россиялик курашчилар ўртасидаги беллашув ғолиби билан рўбарў келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар