Про лига. «Олимпик» Янгиерда кутилмаган мағлубиятга учради
Чоршанба, 04 Август
3889

Про лига 14-тури доирасида «Олимпик» Янгиерда маҳаллий жамоа меҳмони бўлди.

Темур Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик» Янгиерда кутилмаган мағлубиятга учради. Шерзод Жалолов ва «Динамо»дан ижарага олинган Фахриддин Алимов гол киритиб, «Янгиер»га ғалаба келтирди – 2:0.

Натижада «Янгиер» 11 очко билан 6-ўринга кўтарилган бўлса, «Олимпик» 20 очко билан 3-ўринда қолди.

Про лига. 14-тур.
4 август (чоршанба)
«Янгиер» - «Олимпик» - 2:0
Голлар: Шерзод Жалолов 19, Фахриддин Алимов 83.
Четлатиш: Шаҳзод Тоиров, 26.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар