Юрий Сёмин: «Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши РПЛ обрўсини оширади»
Сешанба, 03 Август
10317

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин Элдор Шомуродовнинг «Рома» сафига ўтиши ҳақида фикрини билдирди.

«Бу ҳақда эшитганимда ҳайрон бўлдим. Бу яхши хабар. Айнан мана шундай воқеалар кўрсатадики, ўз ишига профессионал ёндашув билан футболда ҳамма нарсанинг иложи бор. Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши Россия Премьер-лигаси обрўсини оширади. Бу футболчининг Карпин қўл остида «Ростов»да тўп сурганини барча яхши эслайди.

Элдор асосий таркиб ўйинчисига айлана оладими? Меҳнат қилишдан тўхтамаса, ҳаёти яхши давом этади. Акс ҳолда Моуриньо уни захирага ўтқазиб қўяди. Яхши мураббийларда бошқача бўлмайди. Элдорни табриклайман ва унга омад тилаб қоламан», - дея россиялик таниқли мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда Sport24.ru сайти.

Маълумот учун, Элдор 2017-2020 йиллар давомида «Ростов» сафида тўп суриб, 2020 йилда 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтган эди. Орадан бир йил ўтиб футболчи 17,5 миллион еврога «Рома» аъзосига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар