Педри Олимпиада финалида майдонга тушса, Брунога тегишли мавсум рекордини янгилайди
Сешанба, 03 Август
6586

Испания олимпия жамоаси ва «Барселона» клуби яримҳимоячиси Педри мавсум рекордини янгилашга яқин турибди.

Испания сафида Токио-2020 яримфинали доирасида Японияга қарши баҳсда майдонга тушган Педри Асенсионинг голи эвазига испанлар билан финалга йўлланма олди. Шу куни каталонияликлар яримҳимоячиси 83 дақиқа тўп сурди.

Японияга қарши яримфинал учрашуви Педри учун мавсумдаги 72-ўйинига айланди ва у бу борада мавсум рекордчиси бўлиб турган Португалия миллий жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандешнинг натижасини такрорлади.

18 ёшли испаниялик яримҳимоячи 7 август куни Токио-2020 финалида Бразилияга қарши майдонга тушса, Педри мавсум давомидаги 73-расмий ўйинини ўтказади ва бу борада мавсум рекордчисига айланади.

Маълумот учун, «Барса» футболчиси якунланган мавсумда Ла Лигада 37 ўйинда 3та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар