O'zbek Ўзбекча
Роналдиньо: «Америка Кубогида Бразилиянинг мағлубиятидан хафа бўлдим, аммо Месси учун жуда хурсандман»
Душанба, 02 Август
1881

«Барселона» клуби ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо Каталония клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг Аргентина билан Америка Кубогини ютганига муносабат билдирди.

«Бразилиянинг мағлубиятидан хафа бўлдим, лекин Лео учун жуда хурсандман. Бу унга етишмаётган соврин эди. Дўстларимнинг бахтли эканлигидан хурсандман. 

Лео билан ҳар куни гаплашмаймиз. Унинг ҳаёти осон эмас. Лекин имконият бўлганда мулоқот қиламиз. Бир-биримизни жуда ҳурмат қиламиз», — дейди 2005 йилги «Олтин тўп» соҳиби.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар