Почеттино: «Погба? «ПСЖ» таркибида бўлмаган ўйинчи ҳақида гапиришни истамайман»
Душанба, 02 Август
1379

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино парижликлар «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбани ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

«Лилль»га учралган мағлубият сабабларидан бири таркибимиздаги жуда кўп футболчилар бугун биз билан эмасди. Ярим таркиб Парижда қолди, дейиш мумкин. Аксарият етакчилар ҳали ҳам таътилда. 

Погба? Таркибимизда тўп сурмаётган бошқа жамоа футболчилари ҳақида гапиришни истамайман», - дея Почеттинонинг сўзларини келтирмоқда Manchester Evening News.

Аввалроқ, Париж клуби Погба учун «МЮ»га 50 миллион евро таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди. 

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» якшанба куни Франция Суперкубоги доирасида амалдаги чемпион «Лилль»га мағлуб (0:1) бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар