Токио-2020. Дзюдо. Ўзбекистон жамоавий баҳсда Нидерландияга ютқазиб, турнирни илк босқичдаёқ тарк этди
Шанба, 31 Июль
3063

Олимпия ўйинларида дзюдо спорт турида жамоавий баҳслар бошланди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси илк босқичда 6та вазнда Нидерландияга қарши кураш олиб борди ва 3:4 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. 

Асосий жангларда Бекмурод Олтибоев, Ҳикматиллоҳ Тўраев ва Гулноза Матниязова ғалабага эришган бўлса, Диёра Келдиёрова, Давлат Бобонов ҳамда Фарангиз Ҳожиева мағлубиятга учради. 

Ҳисоб тенг бўлиб қолгач, +90 кг вазнда қўшимча беллашув бўлиб ўтди ва Олтибоев иккинчи жангда Гролга ютқазиб қўйди.

+90 кг: Бекмурод Олтибоев – Ҳенк Грол (ғалаба)
-57 кг: Диёра Келдиёрова – Санне Верҳаген (мағлубият)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Торнике Тсякадоеа (ғалаба)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Санне ван Дийке (ғалаба)
-90 кг: Давлат Бобонов – Ноел ван Тенд (мағлубият)
+70 кг: Фарангиз Ҳожиева – Гус Стинҳаус (мағлубият) 
+90 кг: Бекмурод Олтибоев – Ҳенк Грол (мағлубият)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар