Баҳром қайтиши билан қизил олди, «Локомотив»да янги қаҳрамон. Тошкентдаги «португалча ғалаба»дан репортаж
Шанба, 31 Июль
5289

Бир ойлик танаффусдан кейин футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўйинлари яна давом эттирилди. Трансфер ойнаси вақтида ўз таркибини кучайтириб олган жамоалар ҳар хил ҳолатда рестарни бошлашди. Португалиялик Секейра мураббийлигида «Локомотив» борган сари ўйинини топиб олаётгани кўринди. «Насаф»га қарши ўйинда «темирйўлчилар» жуда тартибли ўйин эвазига ғалаба қозонишди.

Ўйин қаҳрамони Азизбек Омонов бўлди. Олдинлари ёш бўлгани учун, Суперлигада ёшлар ўйнаши шартлиги билан боғлиқ талаб сабаб майдонга тушиб юрадиган Омонов кўз олдимизда яхши ҳужумчига айланди. У бир ўйинда икки марта «Насаф»нинг кучли ҳимоячиларини тезликда ортда қолдириб, чап оёқда узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Ҳужумчи бу ўйинда ўз танқидчиларига яхшигина жавоб бера олди.

Ўйинда яна бир қизиқ ҳолат содир бўлди. «Насаф»да ўйнаган вақтида чемпионатнинг энг кучли уч футболчисидан бири бўлган Баҳром Абдураҳимов яна Қаршига қайтди. Тўғриси, «Металлург»да ҳам, «Навбаҳор»да ҳам Баҳром йўқолиб қолди. Афсуски, унинг «Насаф»га қайтиши унчалик яхши хотира билан эсда қолмайдиган бўлди. Иккинчи бўлим аввалида майдонга тушган Баҳром 80-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Tribuna.uz мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.

Муҳаммаджон Ғаниев олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар