Токио Олимпиадасида дзюдо баҳслари ҳам давом этмоқда.
+100 кг вазнда ўзбекистонлик Бекмурод Олтибоев 1/8 финалда 3-рақам остида сараланган, Олимпиаданинг икки карра совриндори нидерландиялик Ҳенк Гролга қарши гиламга чиқди ва 25 сония ичида иппон баҳоси билан ғалаба қозонди.
Ўзбекистон дзюдо жамоасининг сўнгги вакили чоракфиналда чехиялик Лукаш Крпалек билан тўқнаш келади.