Суперлига U-21: “Андижон” – “Турон” учрашувида мезбонларга техник мағлубият ёзилди
Жума, 30 Июль
2517

U-21 чемпионати 13-тури доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Турон” учрашуви мезбон клубнинг ўйин ўтадиган стадионнинг учрашувга тайёрлигини тасдиқловчи далолатномани тақдим этмагани сабабли ўтказилмади, дея ёзади ПФЛ расмий сайти.

Мусобақалар Регламенти 4.4. бандида ўйин ўтадиган кундан бир кун аввал мезбон клуб ЎзПФЛ комиссарига стадионнинг учрашувга тайёргарлиги тўғрисида далолатнома тақдим этиши кўрсатиб ўтилган. 

Бироқ “Андижон” футбол клуби бу борада сусткашликка йўл қўйди ва бунинг натижасида Мусобақалар Регламентининг Футбол учрашувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги 17-бобида кўрсатилганидек, учрашувни белгиланган вақтда ўтказишнинг имкони бўлмаса, ЎзПФЛ комиссияси барча тафсилотларни ўрганиб чиқиб, сўнг ушбу учрашув бўйича қарор қабул қилди. Жадвалда белгиланган учрашув кечиктирилишида айбдор клуб ЎФА “Интизом кодекси”га мувофиқ жазоланади. 

Шу сабабли U-21 чемпионати 13-тури доирасидаги “Андижон” – “Турон” учрашувида андижонликларга техник мағлубият ёзилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар