«Андижон» «Энергетик-БГУ» яримҳимоячиси ва Қозоғистон миллий жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади
Жума, 30 Июль
1687

«Андижон» иккинчи давра олдидан жамоани кучайтириш мақсадида янги легионерларни жалб этди.

Беларуслик 22 ёшли яримҳимоячи Василий Совпел бугун, 30 июль куни клуб қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтган. Футболчи шу кунгача Беларуснинг «Динамо-2», «Андергор» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Унинг сўнги клуби «Энергетик-БГУ» жамоаси ҳисобланади. У Минскнинг ушбу жамоасида 12 учрашувда майдонга тушган.

Шунингдек, Қозоғистон миллий жамоаси аъзоси Владислав Васильев ҳам «Андижон»га ўтган. 24 ёшли марказий яримҳимоячи фаолиятини Бразилиянинг «Оле Бразил» жамоасида бошлаган. У шунингдек, Қозоғистоннинг «Шахтёр Булат», «Шахтёр Қараганда», Беларуснинг «Энергетик-БГУ», «Динамо Брест» жамоаларида тўп сурган.

Маълумот учун, Виктор Кумиков мураббий сифатида иш бошлган «Андижон» клуби айни дамда Суперлигада сўнгги 14-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар