Конференциялар лигаси. «Тобол» 118-дақиқадаги гол эвазига Хорватия клубини турнирдан чиқариб юборди, Игорь Сергеевдан дубль
Пайшанба, 29 Июль
5651

Конференциялар лигаси 2-саралаш босқичи жавоб ўйини доирасида Қозоғистоннинг «Тобол» клуби Кустанайда Хорватиянинг «Хайдук» жамоаси устидан сенсацион ғалабага эришди.

Дастлабки баҳсда «Хайдук» ўз майдонида ғалаба қозонгач (2:0), кўпчилик хорватларнинг кейинги босқичга чиқишини тахмин қилганди. Аммо «Тобол» Кустанайдаги ўйинда мухлислари қаршисида камбэк уюштирди.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Йованчич ҳисобни очгач, 7 дақиқа ичида Игорь Сергеев икки марта катта саҳнага чиқди. Ўзбекистонлик ҳужумчи 61-дақиқада кучли зарбаси билан фарқни иккитага оширган бўлса, 67-дақиқада бош билан чиройли гол муаллифига айланиб, ҳисобни 3:0га етказди. Бу голлар меҳмонларни карахт аҳволга солиб қўйганди, гўё.

Аммо барча ғалабани кутаётган бир пайтда хорватлар 90-дақиқада мезбонлар ҳимоясидаги хатони гол билан жазолашди – 3:1.

УЕФАнинг янги қоидасига кўра, икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашгани (3:3) боис, жамоалар қўшимча бўлимларга таклиф этилди. Экстра-таймнинг 118-дақиқасига келиб Тагиберген Асхат гол муаллифига айланиб, Қозоғистон клубига кейинги босқичга йўлланма келтирди – 4:1 

Конференциялар лигаси. 2-саралаш босқичи.
Жавоб учрашуви. 29 июль (пайшанба)
Тобол (Қозоғистон) – Хайдук (Хорватия) - 4:1
Голлар
: 1:0 – 56 Йованчич, 2:0 – 61 Сергеев, 3:0 – 67 Сергеев, Тагиберген Асхат 118 – Сахити Эмир 90
Тобол – Мокин, Малий, Аманович, Марочкин, Каиров, Тошич, Брижиду, Мужиков, Валиуллин, Йованчич, Игорь Сергеев.
Хайдук Сплит – Калинич, Ловренчич, Симич, Чолина, Вушкович, Кровинович, Вукович, Любичич (Элез, 61), Маседа (Биук, 68), Млакар, Сахити.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар