Токио-2020. Дзюдо. Гулноза Матниязова 2-босқичда мусобақани тарк этди
Чоршанба, 28 Июль
16867

Олимпия ўйинларида дзюдо спорт турида беллашувлар давом этмоқда.

Аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Гулноза Матниязова 2-босқичда жаҳон чемпионати совриндори — нидерландиялик Санни Дижкега ютқазиб, турнирни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонлик дзюдочилардан Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг), Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг), Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Диёра Келдиёрова (-52 кг) ва Фарангиз Ҳожиева (-63 кг) ҳам мусобақадан чиқиб кетишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар