Токио-2020. Дзюдо. Давлат Бобонов испаниялик рақибини мағлуб этиб, бронза медали учун курашади
Чоршанба, 28 Июль
4192

Токио Олимпиадаси дзюдо спорт турида -90 кг вазнда бронза медали учун ўтиш йўлидага баҳс ўтказилди.

Унда ўзбекистонлик дзюдочи Давлат Бобонов испаниялик рақиби Николоз Шеразадишвилини мағлуб этишга эришди. Ҳамюртимиз «Golden Score»нинг 6-дақиқасида рақибини татамига йиқитиб, бронза медали учун курашга чиқадиган бўлди.

Маълумот учун, Бобонов асли грузиялик бўлган рақиби Николоз Шеразадишвилига қарши бунгача бошқа турнирларда ўтказган 3та баҳсида мағлубиятга учраганди. Ниҳоят, Токио-2020да у Испания шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочи курагини ерга теккизди.

Бронза медали учун курашда Бобонов Туркия шарафини ҳимоя қилувчи дзюдочи Михаэл Зганкга қарши татамига чиқади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан соат 15:30 атрофида бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар