Рамос Франция Суперкубогини ўтказиб юборади
Чоршанба, 28 Июль
1387

«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос 1 август куни бўлиб ўтадиган Франция Суперкубоги доирасидаги «Лилль»га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар қилди.

Испаниялик 35 ёшли футболчи ўтган ҳафта охиридаги машғулотларда чап оёқ тўпиғидан жароҳат олган. Тикланиш учун бир ҳафта талаб этилади.

Шунингдек, Париж клуби сафида ҳимоячилар Колен Дагба, Хуан Бернат ва яримҳимоячи Рафинья Алькантара ҳам тикланиш машқларини давом эттиришмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар