Манба: Кунде Лондон клуби билан келишувга эришди
Чоршанба, 28 Июль
3599

«Севилья» марказий ҳимоячиси Жюль Кунде «Челси» ўйинчисига айланиши мумкин, деб ёзади журналист Фабрицио Романо. 

22 ёшли француз Лондон клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома тузиш борасида келишувга эришди. «Челси» «Севилья» билан якуний музокараларни олиб бормоқда. 

Аввалроқ Андалусия клуби ҳимоячи учун 70-75 млн евро олиши хабар қилинганди. 

Кунде ўтган мавсумда Ла Лигада 34та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар