O'zbek Ўзбекча
Виктор Кумиков «Андижон»га қайтди
Сешанба, 27 Июль
1725

Россиялик тажрибали мураббий Виктор Кумиков фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттиради.

«Андижон» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Виктор Балютович ва унинг ёрдамчиси 
Олег Корниленко бугун, 27 июль куни Андижонга етиб келган. Кумиков мураббийлар штабида айнан қайси лавозимдаф фаолият олиб бориши маълум қилинмаган.

Катта эҳтимол Виктор Балютович норасмий тарзда клуб бош мураббий сифатида ишлайди. Сабаби у аввалги иш жойларида ҳам фақат бош мураббий сифатида фаолият юритган. 

Маълумот учун, айни дамда клубда Ёрқин Назаров бош мураббий саналса, Дониёр Усмонов ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритмоқда. Клуб Суперлига 12-туридан кейин 7 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Кумиков ўтган мавсум «Андижон»да бош мураббий сифатида 10та ўйин ўтказиб, 5та дуранг ва 5 ўйинда мағлубиятга учраганди. Россиялик мутахассис бунгача «Машъал», «Насаф», ОКМК клубларида ҳам фаолият юритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар