Токио Олимпиадасида дзюдо баҳслари ҳам давом этмоқда.
-81 кг вазнда ўзбекистонлик Шарофиддин Болтабоев 2-босқичда қийин ўтган беллашувда болгариялик Ивайло Иванов устидан ғалаба қозониб, чоракфиналга йўл олди.
Болтабоев кейинги босқичда 2019 йилги жаҳон чемпиони, австриялик Шамиль Борчашвилига қарши гиламга чиқади.