Олимпиада дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Шарофиддин Болтабоев чоракфинал баҳсида татамига чиқди.
-81 кг вазн тоифасида Болтабоев Австрия шарафини ҳимоя қилаётган асли грузиялик дзюдочи Шамил Борчашвилига мағлубиятга учради.
Шунга қарамай, Шарофиддин Болтабоевда бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб қолинмоқда. У бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида грузиялик Тато Григалашвилига қарши татамига чиқади.
Маълумот учун, Болтабоев – Григалашвили беллашуви Тошкент вақти билан тахминан 13:30 атрофида бошланиши кутилмоқда.