Токио-2020. Дзюдо. Болтабоев бронза учун ўтиш беллашувида ҳам мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
Сешанба, 27 Июль
2445

Олимпиада-2020 дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Шарофиддин Болтабоев бронза учун ўтиш баҳсида татамига чиқди.

-81 кг вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоевда бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб қолинаётган эди. Аммо бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида грузиялик Тато Григалашвилига қарши татамига чиққан қорақалпоғистонлик спортчи вазари баҳоси билан имкониятни бой берди. Натижада дзюдочи Токио-2020даги иштирокини якунлади. Григалашвили эса яна бир ғалаба билан бронза медалига эга чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Болтабоев чоракфинал баҳсида Австрия шарафини ҳимоя қилаётган яна бир асли грузиялик дзюдочи Шамил Борчашвилига мағлубиятга учраганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар