«МЮ» Варан трансфери бўйича «Реал» билан келишувга эришди. Трансфер келишуви 48 миллион еврога етиши мумкин
Сешанба, 27 Июль
6428

«Манчестер Юнайтед» Рафаэль Варан трансфери масаласида «Реал» билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда Sky Sports.

Манба хабарига кўра, Манчестер клуби франциялик 28 ёшли ҳимоячи учун мадридликларга 41 миллион евро трансфер пули тўлайди. Ушбу маблағ бонуслар билан бирга 48 миллион еврога етиши мумкин. Келишувни расмийлаштириш учун Вараннинг янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтиши ва шартномани имзолаши қолган.

2011 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Рафаэль Вараннинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. «Реал» ўйинчини қўйиб юбормаганида, Варан кейинги ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, француз «қироллик клуби» сафида уч карра Ла Лига чемпиони, Испания кубоги ва уч марта Суперкубок ҳамда 4 карра ЕЧЛ ғолибига айланганди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 марта Европа Суперкубоги ғолиблиги ҳам бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар