«МЮ» 8 футболчисини трансферга қўймоқчи. Улар орасида Лингард ва Марсьял ҳам бор
Сешанба, 27 Июль
8307

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчилари билан хайрлашишга тайёр.

ESPN хабарига кўра, Глейзерлар оиласи клубга янги трансферлар учун 100 миллион фунт стерлинг ажратган. Клуб Жейдон Санчо ҳамда Рафаэль Варан трансферини деярли амалга оширгани ва икки футболчининг умумий трансфер харажати 100 миллиондан ошиши сабабли аксарият ўйинчиларини трансферга қўймоқчи.

Қайд этилишича, клуб ижрочи-директори Эд Вудворд ва бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер Алекс Теллес, Диогу Далот, Брэндон Уильямс, Фил Жонс, Андреас Перейра, Дэниэл Жеймс ва Жесси Лингард сингари ўйинчиларни сотишга қарор қилган. Клуб франциялик ҳужумчиси Антони Марсьялга ҳам таклиф тушса, музокара бошлашга тайёр.

Аввалроқ, Лингардга «Вест Ҳэм», Теллесга «Рома», Далотга «Милан», Уильямсга «Саутҳемптон», Жеймсга «Лидс» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар