«Турон» клубини Про лигадан Суперлигага олиб чиқиб, жамоа билан муваффақиятга эриша олмагани учун бош мураббийликдан истеъфога чиқарилган Исломбек Исмоилов яна Яйпан клубиг қайтди.
ПФЛ расмий сайти хабарига кўра, «Турон» U-21 мураббийи Мурод Исмоилов билан шартномани бекор қилди. Унинг ўрнига эса мураббийнинг ўғли Исломбек Исмоилов U-21 мураббийи сифатида «Турон» билан 2022 йил якунига қадар шартнома имзолаган.
Шунингдек, «Янгиер» U-18 аъзоси Умиджон Ўктамалиев «Турон» билан 2024 йил якунига қадар шартнома имзолади. «Андижон»га ижарага берилган Дониёр Исмоилов ҳам клубга қайтарилди.
«Нефтчи»ни тарк этган Отабек Зокиров ва «Қўқон-1912» жамоасидан Абдувосидхон Абдурашидов ҳам Яйпан клуби билан шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Шквирин қўл остидаги «Турон» жамоаси Суперлига 12-туридан кейин 7 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.