O'zbek Ўзбекча
Азамат Абдураимов «Янгиер»дан истеъфога чиқарилди
Сешанба, 27 Июль
2427

Про лигада Сирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилиб келаётган «Янгиер» клубида навбатдаги марта бош мураббий истеъфога чиқарилди.

Клуб телеграм каналиди хабар берилишича, клуб бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқишга қарор қилган.

Янгиерликлар Азамат Абдураимов қўл остида сафарда «Орол», ўз майдонида «Оқтепа» клубини мағлуб этиб, турнир жадвалида 7-ўринда бораётган эди. 

Аввалроқ, мураббий жамоанинг аксарият футболчилари билан хайрлашилгани, уларнинг ўрнига жамоа таркиби ёшартирилиши ҳақида гапирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Азамат Абдураимов мураббий сифатида бунгача «Динамо», «Андижон» ва Ўзбекистон ёшлар жамоасида фаолият юритган эди. Абдураимовдан аввал клуб Элдор Сакаевни истеъфога чиқарганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар