O'zbek Ўзбекча
Аллегри: «Роналдуга янги мавсумда масъулият кўпроқ бўлишини айтдим, чунки жамоа ёш»
Сешанба, 27 Июль
2913

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадаги роли ҳақида гапирди.

«Бизда кўплаб ёш футболчилар бор. Улар — «Ювентус» келажаги. Шунингдек, ёшларга ўрнак бўладиган тажрибали Кьеллини, Бонуччи ва Роналду ҳам бор. 

Криштиану — ажойиб чемпион ва ақлли йигит. Кеча мен ҳам бошқалар сингари у билан гаплашдим. Унга янги мавсум муҳимлигини ва масъулият одатдагидан кўпроқ бўлишини айтдим. Чунки жамоа ёш», — дея Аллегрининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар