Варан «МЮ»га ўтишга яқин. Трансфернинг сўнгги деталлари ҳал қилинмоқда
Душанба, 26 Июль
2903

Франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан «Реал»ни тарк этиб, Англияга кўчиб ўтишга яқин.

Футболчига яқин манба саналмиш франциялик журналист Муҳаммад Бухафсининг ёзишича, Мадрид ва Манчестер клублари музокаранинг якуний қисмини ўтказишмоқда. Трансфернинг сўнгги деталларини ҳал этиш масаласи қолган.

Италиялик инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «МЮ» Варан билан шахсий шартнома масаласида келишувга эришган. Клублар ҳам трансферни расмийлаштиришга яқин, бу яқин соатларда ҳам рўй бериши мумкин.

Аввалроқ, «МЮ» «Реал»га франциялик ҳимоячи трансфери учун 45-55 миллион евро атрофида тўлаши, Вараннинг Манчестердаги йиллик маоши 12 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар