Токио2020. Дзюдо. Сардор Нуриллаев ва Диёра Келдиёрова 1-босқичдаёқ мағлубиятга учрашди
Якшанба, 25 Июль
2702

Олимпия ўйинларида дзюдо спорт турида ҳам беллашувлар давом этмоқда. 

-66 кг вазнда ўзбекистонлик Сардор Нуриллаев молдовалик Денис Вьеруга қарши татамига чиқиб, бурнидан олган жароҳати сабаб баҳсни охиригача давом эттира олмади ва турнирни тарк этди.

-52 кг вазнда эса Диёра Келдиёрова мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга имкониятни бой бериб, яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади. 

Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ҳам дастлабки босқичдаёқ мағлубиятга учраганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар