O'zbek Ўзбекча
Токио-2020. Улуғбек Рашидов — Олимпиада чемпиони
Якшанба, 25 Июль
13283

Токио Олимпиадасида таэквондо спорт турида -68кг вазн тоифасида финал баҳси якунланди.

Финалда Улуғбек Рашидов британиялик Бредли Синдендан устун келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига биринчи медаль – олтин медальни тақдим этди.

19 ёшли Рашидов сўнгги 6 сонияда мағлубиятга учраётганига қарамай, ажойиб зарбаси билан устунликка эришиб, якунда Ўзбекистон тарихида Олимпиадада совринга эришган илк таэквондочига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Рашидов эронлик Мирҳошим Ҳуссайни (34:22), 3 карра жаҳон чемпиони Ли Де Ҳун (21:19), малилик Сейду Фофанани (38:17) ва яримфиналда босниялик Нежад Ҳушични  мағлуб (23:5) этишга муваффақ бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар