Токио-2020. 26 июлда чиқиш қиладиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати
Якшанба, 25 Июль
25127

26 июль куни Ёзги Олимпиаданинг учинчи кунги баҳслари ўтказилади. Эртанги баҳсларда яна 7 нафар ўзбекистонлик спортчи ўз омадини синаб кўради.

Хусусан, эркаклар бокс жамоасидан икки, таэквондо жамоасидан икки спортчи ўз иштирокини бошлайди. Шунингдек, дзюдо, қиличбозлик ва оғир атлетика спорт турларидан бир нафардан вакил иштирок этади.

Қуйида 26 июль куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:

Зайнаб Дайибекова — қиличбозлик, аёллар — 5:00;
Ҳикматулло Тўраев — дзюдо, эркаклар, -73 кг — 7:00; 
Шаҳобиддин Зоиров — бокс, эркаклар, -52, кг — 7:50;
Нигора Турсунқулова — таэквондо, аёллар, -67 кг — 8:30;
Никита Рафалович — таэквондо, эркаклар, - 80 кг — 8:45;
Фанат Қаҳрамонов — бокс, эркаклар, - 75 кг — 14:50;
Муаттар Набиева — оғир атлетика, аёллар, - 55 кг — 15:50.

Олимпиаданинг 2 кунида ўзбекистонлик спортчиларнинг 22 нафари мусобақаларга киришди, бугун таэквондо бўйича -68 кг вазн тоифасида Улуғбек Рашидов олтин медалга эга чиқди, яна уч нафар боксчи кейинги босқичга ўтди. Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси 1 олтин билан умумий рейтингда 16-ўринда турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар