«МЮ» ва «Реал» Варан трансфери бўйича музокарани бошлашди
Якшанба, 25 Июль
2132

«Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» аъзосига айланиши кутилмоқда.

Футболчига яқин манба саналмиш франциялик журналист Муҳаммад Бухафсининг ёзишича, Манчестер ва Мадрид клуби Варан трансфери бўйича музокарага киришган. «МЮ» франциялик ҳимоячи учун 40-50 миллион евро атрофида таклиф қилаётган бўлса, «Реал» Рафаэлни 60 миллион еврога сотмоқчи. 

Шунга қарамай, инглиз клуби испанлар футболчининг трансфер баҳосини туширишига ишонмоқда. Сабаби кейинги мавсумда шартномаси якунига етадиган Варан 2022 йилда жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Манбанинг қайд этишича, кейинги ҳафта трансфер масаласига ойдинлик киритиши мумкин.

Маълумот учун, франциялик футболчи Ла Лига якунланган мавсумида 31 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар