«Бавария» мухлислари Нагельсманни ҳақоратлашди
Якшанба, 25 Июль
3725

«Бавария» мавсумлар оралиғида ўз майдонидаги биринчи ўртоқлик ўйинини ўтказди ва «Аякс» (2:2) билан жанговар дуранг қайд этди. 

Беллашувга 8500 мухлис ташриф буюрди. Баҳс бошланиши билан Мюнхен клубининг жанубий сектордаги 20 мухлиси жамоанинг янги бош мураббийи Юлиан Нагельсманни ҳақоратлашга киришди: «Нагельсманн, чўчқа, «Мюнхен-1860»га йўқол».

«Мюнхен-1860» «Бавария»нинг ашаддий рақибларидан саналади. Юлиан у жамоа тизимида 2002 йилдан 2007 йилгача ўйнаган ва 2008 йилдан 2010 йилгача U17 жамоаси мураббийига ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар