O'zbek Ўзбекча
Ўртоқлик учрашуви. «Металлург» «Хўжанд»ни мағлуб этди
Шанба, 24 Июль
988

Суперлига 2-даврасига тайёргарлик кўраётган Бекободнинг «Металлург» клуби ўз майдонида Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

Қизиқарли ўтган баҳсда Жасур Абдураимов шогирдлари қўшни мамлакат жамоасини мағлуб этишди – 2:0.  

Қайд этиш жоиз, шу куни «Металлург» асосий таркибда майдонга тушган бўлса, хўжандликлар мураббийи бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказди. Хусусан, қўшнилар сафида Самарқанднинг «Динамо» клуби икки собиқ футболчиси – Фирдавс Абдусалимов ва Жасур Ашуров кўрикдан ўтказилди. 

24 июль (шанба)
Ўртоқлик учрашуви. Бекобод
«Металлург» - «Хўжанд» - 2:0

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Теглар

Ўхшаш янгиликлар