«ПСЖ» мухлислари Погбанинг трансферига қарши
Шанба, 24 Июль
3349

«Пари Сен-Жермен» мухлислари «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбани ўз клубларида кўришни исташмаяпти.

Get French Football News’нинг хабар беришича, парижлик мухлислар Погбанинг трансферига қарши норозилик намойиши сифатида «Стад де Пренс» ўйингоҳи ташқарисида турли ёзувлар ёзилган баннерларни илиб кетишган. Улардан бирида «Погба онангнинг гапларига қулоқ тутганинг маъқул. У сен Парижда ўйнашингни истамайди. Биз ҳам!», - дея ёзилган.

Аввалроқ, «ПСЖ» Погба учун «МЮ»га 50 миллион евро таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, Погба АПЛ якунланган мавсумида 26 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва шунча ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар