O'zbek Ўзбекча
Вейналдум: «Болалигимдан «Барса» мухлисиман, аммо «ПСЖ» трансфер учун ҳамма нарса қилди»
Жума, 23 Июль
2705

Яримҳимоячи Жоржиньо Вейналдум эркин агент сифатида «ПСЖ»га ўтгани ҳақида гапирди. 

«Танлаш қийин эди. Болалигимдан «Барселона» мухлисиман. Музокаралар олиб бордик, шунингдек, «ПСЖ» ва бошқа клублар билан ҳам трансферни муҳокама қилдим. 

«ПСЖ» аввалроқ музокарани бошлаган. Леонардо ва Почеттино билан гаплашдим. Почеттино Париж клуби қандай лойиҳа қураётганини тушунтирди. Жамоа Франция ва Европадаги совринларни ютишни истаётганини айтди. Шу пайтдан музокаралар бошланди. Улар шартнома имзолаш учун ҳамма нарса қилишди», — дея Вейналдумнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар