O'zbek Ўзбекча
«Манчестер Юнайтед» Санчо трансферини эълон қилди
Жума, 23 Июль
6122

Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Жейдон Санчо расман «Манчестер Юнайтед» аъзосига айланди. Бу ҳақда Англия клуби эълон қилди.

Санчо билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган. Келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган

Аввалроқ, Санчонинг трансфер қиймати 85 миллион еврога баҳолангани, Жейдон Манчестер клубида ҳафталик 250 минг фунт маош олиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Санчо Дортмунд клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида 50та гол, 64та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар