Депай: «Барса»нинг музейида бўлдим ва «Олтин тўп»ларни кўрдим.Тез орада уларнинг сони яна биттага ортиши мумкин»
Жума, 23 Июль
3245

«Барселона»нинг янги ҳужумчиси Мемфис Депай жамоадоши Лионель Месси ҳақида гапирди. 

«Бу орзу. У афсона, бу ҳақда гапиришнинг ҳожати йўқ. У — дунёнинг энг яхши футболчиси ва Америка Кубогида нималар қилганини кўрдингиз. У билан ўйнашни интизорлик билан кутяпман. Унинг ашаддий мухлисиман.

Майдонда фақат югуришим керак ва, биламанки, тўп менга етиб боради. Чунки Месси ажойиб маҳоратга эга ва у тўп билан ҳамма нарса қилишни билади. Менимча, дунёнинг исталган футболчиси бундай футболчи билан бирга ўйнашни хоҳлайди.

Клуб музейида бўлдим ва унинг «Олтин тўп»ларини кўрдим. Яқинда уларнинг сони яна биттага ортиши мумкин. У билан ўйнаш — орзу», — дея Депайнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар