O'zbek Ўзбекча
Токио-2020. Бразилия Германияга, Мексика Францияга 4тадан гол урди, Аргентина ютқазди
Пайшанба, 22 Июль
7184

Токио Олимпиадасининг футбол бўйича мусобақаларида биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ярим соатдаги ҳет-трик

D гуруҳи
Бразилия — Германия — 4:2

Голлар: 1:0 – 7 Ришарлисон, 2:0 – 22 Ришарлисон, 3:0 – 30 Ришарлисон, 3:1 – 57 Амири, 3:2 – 84 Ахе, 4:2 – 90 Паулиньо.
Бразилия U-23 – Сантос, Диего Карлос, Арана, Нино, Дани Алвес, Дуглас Луис, Бруно Гимараэс, Антони (Паулиньо, 74), Матеус Кунья, Ришарлисон (Рейньер, 74), Клаудиньо (Малком, 65).
Германия U-23 – Мюллер, Хенрихс, Удуохай, Раум, Пипер (Торунарига, 46), Штах (Шлоттербек, 81), Арнольд, Амири (Тойхерт, 74), Майер, Рихтер (Левен, 68), Крузе (Ахе, 68).
Огоҳлантиришлар: Пипер (26), Арнольд (35), Штах (59), Дуглас Луис (83), Хенрихс (86), Торунарига (87).
Четлатиш: Арнольд (63).

Футбол бўйича олимпия турнирлари ҳам мухлисларнинг эътиборини ўзига қаратиб келмоқда ва айниқса сўнгги ўн йилликлардаги бир неча финал ўйинлари ёдда қоларли бўлган. 1996 йилда Нигерия Аргентинага қарши ақл бовар ққилмас ўйин якунида кутилмаган ғалабага эришган (3:2) ёки 2000 йилда Камерун Испанияга қарши дурангдан (2:2) кейин пенальтилар сериясида омадли бўлиб чиққан. Сеулдаги олимпиадада кейин (СССР триумфи) футболчиларнинг ёши пасайтирилгани турнир нуфузига таъсир кўрсатмай қолмаган, аммо турнирдаги жамоалар сони камлиги (16) ундаги интригани таъминлайди.

Бу ерда жаҳон ёки Европа чемпионатларидаги каби гигантомания йўқ, шундай экан беш йил муқаддам «Маракана»да Олимпия олтини учун курашган Бразилия ва Германия биринчи турдаёқ тўқнаш келиши мумкин. Аммо ўшанда немислар йўлидан чиққан исталган рақибни яксон этиб ўтган бўлса, бу сафар кўплаб клублар ўз футболчиларини Японияга қўйиб юборишни истамади. Шундай экан, Штефан Кунц бошчилигидаги Германиянинг ўйинига холис баҳо бериш қийин.

Вирц, Нмеча, Баку — июнь ойи бошида ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб чиққан бу юлдузларнинг ҳеч бири Японияга келмади. Европа триумфаторлари бўлган жамоадан етти футболчи заявкага киритилган бўлса-да, Кунц керакли қўллаб-қувватлов бўлмаган клублар манзилига эътирозларини билдирди. «Ўйлайманки, футболчилар жамоавий руҳ индивидуал сифатлардан муҳимроқ эканини тушунишади», — дея қайд этди мутахассис.

Иккинчи бўлим шуни кўрсатдики, Арнольд четлатилгач бир киши кам бўлиб қолганда ҳам Германия охиригача курашадиган ва катта салоҳиятга эга жамоа. Кунц жамоасида характер асосий фишкалардан, аммо 38 ёшли Дани Алвес етакчилигидаги Бразилияга қарши немислар ожиз қолишди. «Селесао»да фақат испанлар рақобат қила олиши мумкин бўлган таркиб жамланган. Асосий юлдуз эса шубҳасиз Ришарлисон. «Эвертон» ҳужумчиси Америка кубоги финалидаги мағлубият ўрнини тўлдиришга ва ўз елкасидаги 10-рақамни оқлашга қаттиқ аҳд қилган.

Биринчи бўлимдаги ярим соат ичида Ришарлисон ҳет-трик қайд этди - бу Жерсона Канотиньи (1960), Ромарио (1988) ва Бебето (1996)дан кейин Бразилия олимпиячилари орасида тўртинчи ҳет-трик бўлди. Ҳисоб бундан ҳам йирик бўлиб кетмаганининг сабаби — Андре Жардин шогирдлари вазиятлардан фойдаланишда оқсагани билан боғлиқ. Қолаверса, германияликлар дарвозабони Мюллернинг қаҳрамонлигини эътироф этиш керак, у Матеус Куньи ижросидаги пенальтини бартараф этди.

Ўйин якунида юзага келган интрига «Зенит» футболчиси Малком ва «Байер» аъзоси Паулиньо иштирокидаги ҳужумдан кейин йўққа чиқарилди.

Ҳозирча шундай тасаввур уйғонмоқдаки, бразилияликлар бу Олимпиадада фақат майдонга тушмаса ютқазиши мумкин. Германия эса кейинги ўйинларда очко олишга ҳаракат қилиб кўради. Лекин жамоа таркибидаги энг ёрқин ўйинчилардан бири Амири жароҳат олди ва вазият янада мураккаблашди.

Кот-д'Ивуар — Саудия Арабистони — 2:1
Голлар: Ал Амри (39, авт.), Кессиэ (66) – Ад-Довсари (44)
Кот-д`Ивуар U-23 – Тапе, Байи, Синго, Дабила, Диалло, Градель (Думбия, 90), Думбия (Дао, 66), Куасси, Кессиэ, Диалло (Тимит, 90), Куаме.
Саудия Арабистони U-23 – Ал-Ями, Аш-Шаҳрони, Абдулҳамид, Ал-Амри (Ад-Довсари, 76), Ҳинди, Ал-Фараж, Ал-Ҳассан (Ал-Ганнам, 76), Яҳё (Ал-Хулайф, 67), Ал-Нажи, Ад-Довсари, Ал-Ҳамдан (Ғариб, 63).
Огоҳлантиришлар: Кессиэ (70), Ал-Нажи (80), Градель (86), Ал-Фараж (90).
Четлатиш: Думбия (90).

Австралия Испания ва Аргентинадан олдинда

С гуруҳи
Миср — Испания — 0:0

Миср U-23 – Эл-Шенави, Эл-Фоту, Хегази, Эл-Эраки (Фуад, 89), Хамди, Тавфик, Ашур (Ҳамди, 63), Муҳаммад (Адель, 62), Субҳи (Рамазон, 90), Галаль, Райан (Муҳсин, 63).
Испания U-23 – Унаи Симон, Пау Торрес, Мингеса (Вальехо, 22), Миранда, Эрик Гарсия, Педри, Себальос (Монкайола, 45), Асенсио (Хиль, 68), Ольмо, Ойарсабаль (Рафа Мир, 68), Мерино (Солер, 68).
Огоҳлантиришлар: Ал-Фоту (6), Муҳаммад (44), Хегази (77), Галаль (89).

Испанлар турнирдаги энг кучли таркибга эга бўлган жамоалардан. Мисрликларга қарши ўйиннинг бошланғич таркибида Евро-2020да ўйнаган асосий жамоанинг олти футболчиси тушди - шу жумладан, Европа чемпионати қаҳрамонлари бўлган дарвозабон Унаи Симон, «Барселона» Олимпиададан олиб қолишга бесамар уринган вундеркинд Педри. Каталонияликларни тушуниш мумкин, ахир «Қизил фурия» футболчилари дам олмасдан футбол ўйнамоқда. Қолаверса, бу ўйиннинг биринчи бўлимида «Барселона» ва «Реал» футболчилари - Оскар Мингеса ва Дани Себальос жароҳат олди.

Ўйин томошабоп кечмади. Испания тўпга эгалик қилди, аммо тўп асосан майдон марказида олиб юрилди. Эҳтимол, турнир фаворити худди асосий жамоа Европа биринчилигидаги каби куч тежашни маъқул кўраётгандир. Гап нимадалиги кейинги ўйинларда кўринади - жамоа чиндан ҳам гуруҳ босқичидаёқ ўз кучини тўлиқ намойиш этишни истамаяптими ёки ижро яхши чиқмаяптими? Гуруҳдаги вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, жамоа кейинги турдаёқ уч очко учун ўйнаши талаб этилади.

Аргентина — Австралия — 0:2
Гол: 0:1 – 14 Уэлс, 0:2 – 80 Тилио.
Аргентина U-23 – Ледесма, де ла Фуэнте (Эррера, 62), Перес, Медина, Вера, Коломбатто (Бельмонте, 78), Мак Аллистер (Пайеро, 78), Барко (де ла Вега, 82), Ортега, Валенсуэла (Понсе, 46), Гайч.
Австралия U-23 – Гловер, Кинг, Денг, Суттар, Макгри (Д`Агостино, 79), Аткинсон, Уэлс (Уоттс, 72), Жанро (Баккус, 89), Арзани (Тилио, 79), Дьюк, Меткалф.
Огоҳлантиришлар: Дьюк (32), Ортега (45), Макгри (45), Аткинсон (48), Меткалф (50), Жанро (56), Гайч (63), Медина (67), Понсе (85), Суттар (86), Уоттс (90).
Четлатиш: Ортега (45).

Испанлар ўз ўйинида яққол фаворитлигини тасдиқлаб, кутилганидек рақибга деярли ўйин бермади. Аргентиналиклар эса ҳимояда жуда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Биринчи бўлимда улар чап қанотдан деярли бир хил типдаги икки ҳужумни ўтказиб юборишди. Биринчиси гол билан якунланди, иккинчи ҳужум якунида бўш қолган дарвоза сари йўлланган зарба эса устунга тегди. Жанубий америкаликларнинг ҳужумларида бундай хавфли вазиятлар юзага келмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ортега иккита сариқ карточка олди.

Оқ-кўкларнинг босим уюштиришга ҳаракат қилишди, танаффусдан кейин «Спартак» футболчиси Понсе майдонга туширилди, аммо у ўйин картинасига деярли ўзгартириш кирита олмади. Аргентинада ҳам ёмон бўлмаган ҳужумлар уюштирилди, аммо жамоа жарима майдони атрофи доим таҳлика остида турди. Австралия бу ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониши ҳам мумкин эдди, аммо бир қанча голли вазиятлардан фойдаланилмади, лекин қийин вазиятдан гол урилди - 19 ёшли Тилионинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди. 30 ёшли Дюк ўйиндаги икки голга ҳаммуаллифлик қилди.

Жонсиз Франция ва жўшқин Мексика

А гуруҳи
Мексика — Франция — 4:1

Голлар: Вега (47), Кордова (55), Антуна (80),  Агирре (90+1) - Жиньяк (69, пен.)
Мексика U-23 – Очоа, Агирре, Васкес, Монтес, Ромо, Лайнес (Антуна, 72), Кордова (Эскивель, 72), Санчес, Мартин (Агирре, 88), Вега (Альварадо, 84), Родригес.
Франция U-23 – Бернардони, Калулу, Каси (Бар, 90), Саньян, Мишлен, Товен (Мбуку, 79), Ле Фе, Тузар (Бека-Бека, 60), Саванье, Норден (Коло-Муани, 60), Жиньяк.
Огоҳлантиришлар: Мишлен (16), Вега (20), Каси (75).

Бир томондан, Франция турнирга кўп йиллардан буён Мексика лигасида иштирок этиб келаётган Жиньяк ва унинг «Тигрес»даги янги жамоадоши, 2018 йилги жаҳон чемпионати ғолиби Товен билан бирга ташриф буюрганди. Шу билан бирга, «Учранглилар» таркибнинг ярмини ўзгартиришга мажбур бўлди - клублар футболчиларини Японияга қўйиб юборишни истамади. Энг сезиларли йўқотишлар — «Арсенал» ҳимоячиси Салиба, унинг амплуадоши, «Монако» аъзоси Бадиашиль, «Ницца» ва «Ренн» юлдузлари — Гуири ва Камавинга бўлди. Табиийки, «ПСЖ» Мбаппе.

Шундай экан, Франциянинг мағлубиятини катта сенсация сифатида баҳолаш тўғри бўлмайди. Қолаверса, танаффусга қадар французлар фаол бўлишди ва Очоани бир неча сейв амалга оширишга мажбур қилишди, лекин «ацтеклар»нинг ҳужумлари янада хавфлироқ кўриниш олди, Веганинг зарбасини дарвоза чизиғида ҳимоячи тўхтатиб қолди, ушбу форвард иккинчи имкониятидан барибир фойдаланди ва «Бетис» яримҳимоячиси Лайнеснинг идеал узатмасини дарвозага жойлади.

Французлар ҳисоб 0:2 эканида пенальти ишлашгач камбэк амалга оширадигандек эди. Аммо жамоа олдинга ташлангач, ҳимояда бўшлиқлар юзага келиб, яна икки гол ўтказиб юборилди. «Учранглилар» 1976 йилги Олимпиададан буён илк марта бир ўйинда тўрт гол ўтказиб юборди, ўшанда  чоракфиналда ГДР йирик ҳисобда устун келганди (0:4).

Япония — ЖАР — 1:0
Гол: 1:0 – 71 Кубо.
Япония U-23 – Тани, Итакура, Сакаи, Накаяма (Хатате, 72), Йосида, Танака, Эндо, Кубо, Мийоси (Сома, 60), Доан (Матида, 85), Хаяси (Уэда, 72).
ЮАР U-23 – Уильямс, Фрослер (Кодисанг, 79), Мукумела, Малепе, Мабилисо, Селе, Моселе (Нгобо, 90), Сингх, Мокуна, Флерс, Макгопа.
Огоҳлантиришлар: Эндо (38), Доан (57), Накаяма (90).

В гуруҳи
Янги Зеландия — Жанубий Корея — 1:0 
(Вуд, 70).
Янги Зеландия U-23 – Вуд, Какасе, Рид, Пейнакер, Льюис (Эллиотт, 90), Стенснесс, Жаст (Уэйн, 71), Белл, Маккоуэтт (Стаменич, 83), Вуд, Ингэм.
Жанубий Корея U-23 – Сон Бом Гин, Жон Тҳэ Ук, Ли Ю Ҳен, Ли Сан Мин, Кан Юн Сон (Пак Жи Су, 87), Квон Чҳан Ҳун (Сон Мин Гю, 59), Ким Дон Ҳенг (Жон Син Вон, 78), Ли Кан Ин (Ли Дон Жун, 59), Вон Ду Жэ, Ом Вон Сан (Ли Дон Ген, 59), Ҳванг Ий Жо.
Огоҳлантириш: Льюис (77).

Ҳондурас — Руминия — 0:1 (Олива, 45+1, автогол)
Ҳондурас U-23 – Гуити (Перельо, 46), Мальдонадо (Мелендес, 88), Гарсия, Декас, Олива (Мелендес, 88), Ривас Виндель (Palma, 57), Альварес, Пинеда, Родригес (Рейес, 57), Мартинес, Бенгуче.
Руминия U-23 – Аиоани, Гицэ, Пашкану, Ратиу (Григоре, 75), Георге (Sefer, 55), Дулка, Штефан (Бобок, 46), Марин, Чобану (Бэлуцэ, 69), Добре, Ганя (Синтян, 68).
Огоҳлантиришлар: Олива (27), Добре (44), Альварес (48), Дулка (71), Синтян (82).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар