O'zbek Ўзбекча
Роналду фаолиятидаги энг қийин лаҳзани эслади
Пайшанба, 22 Июль
14291

Криштиану Роналду «Спортинг» сафига ўтиши ва Лиссабонга кўчганини фаолиятидаги энг қийин давр деб атади.

«Оилам мен билан хайрлашишга чиққанди. Улар қора кўзойнакда бўлишса-да, яқинларим кўзда ёш билан хайрлашгани ҳали ҳамон ёдимда. Самолёт бортига чиққанимдан кейин ҳам уларнинг ҳолати кўз ўнгимдан кетмасди. Бу фаолиятим давомидаги энг оғир ва қийин лаҳзалар эди. Йиғлагандим», - дейди Роналду Besoccer билан суҳбатда.

Маълумот учун, Роналду Мадейранинг «Насиональ» клубидан «Спортинг» сафига қўшилган. Лиссабон жамоасидан эса 2003 йилда «МЮ»га ўтганди. 2009-2018 йиллар давомида «Реал» сафида фаолият юритган португалиялик ҳужумчи сўнгги уч йилдан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар