«Тобол» Игорь Сергеевнинг трансфер қиймати ва клубга ўтган «МЮ» собиқ футболчисининг маоши ҳақида маълумот берди
Чоршанба, 21 Июль
18087

Қозоғистоннинг «Тобол» клуби жамоа сафига ўтган Игорь Сергеевнинг трансфер суммаси ҳақида маълумот берди.

Кустанай клуби ўзбекистонлик форварднинг «Ақтўбе» клубидан 70 минг АҚШ долларига сотиб олинганини рад этди. Шунингдек, жамоа сафига аввалроқ қўшилган «МЮ» собиқ футболчиси Зоран Тошичнинг маоши ҳақида ҳам маълумот берди.

«Аксарият ОАВларида Игорь Сергеевнинг трансфер нархи ҳақида маълумот берилди. Шуни маълум қиламизки, клуб Сергеевни айтилган нархдан икки баробар арзонга сотиб олди ва бу маблағни бўлиб бериш шартини трансфер келишувида акс эттирган.

Шунингдек, Тошичнинг ойлик маоши ҳақидаги маълумотлар ҳам ҳақиқатга мос эмас. Клуб билан 6,5 ойлик шартнома имзолаган сербиялик ўйинчининг маоши ОАВда тарқалган суммадан 5 баравар камроқ», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ, Зоран Тошичнинг қозоқ клубидаги ойлик маоши 100 минг евро экани ҳақида хабар берилган бўлса, Игорь Сергеевнинг «Ақтобе» клубидаги маоши 19 минг АҚШ долларини ташкил этиши хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар