O'zbek Ўзбекча
Ўзбекистон олимпиячилари Токиога йўл олишди. Кузатиш маросимидан фотогалерея
Сешанба, 20 Июль
3365

19 июль куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спортчиларини кузатиш маросими бўлиб ўтди. 

Олимпиячилар МОҚ биноси олдида тўпланишди ва икки автобусда Тошкент халқаро аэропорти томон йўл олишди. Автобуслар ортидан бир гуруҳ мухлислар машиналарда Ўзбекистон байроғини хилпиратган ҳолда қўллаб-қувватлаб боришди. 

Аэропортда бош вазир Абдулла Арипов, Сенат раиси Танзила Норбоева, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда бошқа расмийлар иштирокида кузатиш маросими бўлиб ўтди. Абдулла Арипов ва Танзила Норбоев спортчиларга муваффақият ёр бўлишини тилаб, улардан Риодагидек юқори натижалар кутилаётганини айтишди.

Қуйида олимпиячиларни кузатиш маросимидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 

Муҳиддин Нидо олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар