Шоу Евро-2020 плей-оффини жароҳат билан ўтказгани маълум бўлди
Сешанба, 20 Июль
2036

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Люк Шоу Евро-2020 плей-офф босқичининг катта қисмини қовурғаси синган ҳолда ўтказди, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Англиялик 26 ёшли футболчи 1/8 финалдан ўрин олган Германия (2:0) билан баҳсда жароҳат олган. Шунга қарамай, ҳимоячи қолган 3та баҳсда ҳам иштирок этди ва чоракфиналда (Украина, 4:0) 2та ассистни, финалда (Италия, 1:1) жамоасининг ягона голини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Шоу Евро-2020да 6та баҳсда ҳаракат қилиб, 1та тўп киритди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар