Депай: «Барса»нинг услуби менга жуда мос. Куман учун курашишга тайёрман»
Сешанба, 20 Июль
1924

«Барселона» сафига қўшилган ҳужумчи Мемфис Депай ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен учун ўзига хос кун. Ушбу клубга, стадионга келишдан хурсандман. Буларнинг барчаси ажойиб.

Кўп совринлар ютаман деган умиддаман, шу сабабли жуда бой тарихга эга клубга ўтдим. Таътилдан қайтдим ва бор эътиборимни ишга қаратмоқчиман. Мавсумни муваффақиятли бошламоқчиман ва имкон қадар тезроқ мослашишга ҳаракат қиламан. 

Менга ҳужумкор футбол, вазиятлар яратиш, голли узатмалар бериш ва голлар уриш ёқади. «Барса»нинг услуби мен учун жуда мос. 

Куман билан жуда яхши муносабатдаман. У жароҳат олганимда, менга ишонч бағишлаган. Унинг бу ерда эканлигидан хурсандман ва унинг учун курашишга тайёрман», — дея Депайнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар