Игорь Сергеев Қозоғистон чемпионати пешқадами сафига ўтди
Душанба, 19 Июль
8087

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Ақтўбе» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини бошқа клубда давом эттирадиган бўлди.

28 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи «Ақтўбе»дан Кустанайнинг «Тобол» клуби сафига ўтди. Қозоғистон Премьер-лигаси пешқадами бўлиб турган «Тобол» Сергеев учун «Ақтўбе»га трансфер пули тўлаган ва футболчи билан мавсум охирига қадар шартнома имзолаган. У янги жамоаси сафида 77-рақам остида тўп суради.

Қайд этиш жоиз, Сергеев «Ақтўбе»нинг энг кўп маош олувчи футболчиси саналарди. Унинг ойлик маоши 19 минг АҚШ долларини ташкил этган. Игорь мавсум бошидан буён ўз ҳисобига 7та гол ёзиб қўйган.

Маълумот учун, «Тобол» Қозоғистон чемпионатида пешқадамлик қилиш билан бирга 22 июль куни Европа Конференциялар лигасида Хорватиянинг «Ҳайдук» жамоасига қарши майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, «Тобол» клуби сафида ўзбекистонлик собиқ ҳужумчи Улуғбек Бақоев мамлакат чемпиони ва чемпионатнинг энг яхши голеадорига айланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар