Эмилиано Мартинес: «Месси учун ўлишга тайёрман. Умид қиламанки, унга ЖЧда ҳам ғолиб бўлишга ёрдам берамиз»
Душанба, 19 Июль
2976

Аргентина миллий жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Америка Кубогидаги ғалабанинг «альбиселесте» сардори Лионель Мессига қанчалик муҳим бўлгани ҳақида гапирди. 

«Мессининг мен ҳақимдаги мақтовларини ва расмларини (Колумбияга қарши яримфиналда, пенальтилар сериясида Мартинес 3та зарбани қайтарган) бутун умрим давомида сақлайман. Яримфиналда у мени қучоқлаш учун келгани, интервьюда айтганлари, «инстаграм»даги постлари — буларнинг барчаси финалда янада кучлироқ бўлишга куч берди. 

У мени «феномен» деб атаганидан сўнг, қандай қилиб финалда (Бразилия, 1:0) ёмон ўйнашим мумкин? Лео учун жонимни беришга, у учун ўлишга ҳам тайёрман. 4-5 ой аввал Месси мендан аввал Америка Кубогини ютишига розилигимни айтгандим. Ва бу ҳақиқат. Ҳатто бразилияликлар Месси учун Аргентина ғалабасини хоҳлашди. 

Умид қиламанки, унга жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб бўлишга ёрдам берамиз», — дея Мартинеснинг сўзларини келтиради Ole.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар