O'zbek Ўзбекча
«Ювентус» Роналдунинг маошини камайтириб, шартномани узайтирмоқчи
Якшанба, 18 Июль
4811

«Ювентус» клуби раҳбарияти жамоа ҳужумичиси Криштиану Роналду билан амалдаги келишувни узайтириш масаласида музокара бошламоқчи.

Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, Турин клуби Роналдуни 2022 йилда эркин агент сифатида қўйиб юбормаслик учун португалиялик 36 ёшли форвард билан келишувни 2023 йилга қадар узайтирмоқчи. Унга кўра, клуб Роналдунинг йиллик маошини 31 миллион евродан 20 миллион еврога камайтирмоқчи. Футболчининг бу шартга кўниши ҳозирча номаълум.

Аввалроқ, португалиялик ҳужумчи шартнома якунига қадар «Ювентус»да қолмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар