O'zbek Ўзбекча
«Янгиер» Траоре, Мбеке ва яна уч футболчиси билан хайрлашди
Якшанба, 18 Июль
2616

Про лига иштирокчиси «Янгиер» клуби таркибида бир қатор ўзгаришлар кутилмоқда. Жамоа таркиби нисбатан ёшартирилади.

Клуб бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг Tribuna.uz сайтига хабар қилишича, мавсумнинг биринчи қисмидан кейин клуб таркибида қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жамоа сафини африкалик легионерлар Файсал Траоре ва Мбеке тарк этган. 

Шунингдек, жамоа Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов ва Нодир Ашурматов сингари ўйинчилар билан хайрлашган. Таркибда яна ўзгаришлар кузатилиб, янги ўйинчилар кўрикдан ўтказилади.

Маълумот учун, «Янгиер» Про лига 12-туридан кейин 12 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар