Манба: «Манчестер Сити» Стерлингни трансферга қўйди
Якшанба, 18 Июль
7758

«Манчестер Сити» клуби жамоа фоварди Раҳим Стерлингни трансферга қўйди, дея хабар бермоқда Goal.

Манбанинг ёзишича, клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужум чизиғини янгиламоқчи экани боис, англиялик форвард билан хайрлашмоқчи.

Стеринг 2015 йилда 63 миллион фунт эвазига «Ливерпуль»дан «Сити» сафига келиб қўшилган эди. Ўтган вақт давомида 26 ёшли футболчи уч карра Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Маълумот учун, Раҳим АПЛ якунланган мавсумида 30 ўйинда 10та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар