Евро-2020дан кейин трансфер баҳоси ошган футболчилар эълон қилинди
Жума, 16 Июль
13433

Германиянинг Transfermarkt портали Евро-2020дан кейин трансфер баҳоси ошган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, рўйхатни Педри (Испания, «Барселона»), Федерико Кьеза (Италия, «Ювентус») ва Кэлвин Филлипс (Англия, «Лидс») бошқармоқда. Уларнинг трансфер нархи 10 миллион еврога қимматлаган.

Люк Шоу (Англия, «Манчестер Юнайтед») ва Миккель Дамсгор (Дания, «Сампдория») сингари футболчиларнинг баҳоси 7 миллионга кўтарилган бўлса, Йоаким Мэленинг (Дания, «Аталанта») нархи 6 миллион еврога ошган.

Италия миллий жамоаси сафида чемпион бўлган Жанлуижи Доннарумма, Жоржиньо ва яна бир қатор ўйинчилар баҳоси 5 миллион еврога кўтарилган.

Transfermarkt талқинига кўра, баҳоси ошган футболчилар рўйхати билан танишинг: 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар